Андижон Давлат Техника институти академик лицейида жорий йилнинг 28март куни "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Имом Мотрудий илмий тадқиқот маркази ходими З. Абдуллаев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Андижон вилояти етакчи мутахассиси Г. Джалилова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Андижон шахар бош мутахассиси А. Музробхонов иштирок этди. Тадбир иштирокчилари ўз нутқларида ёшларнинг маънавий камолотини мустахкамлашнинг мухимлиги тўғрисида гапирди. Биз ёшларимизни Ватанга, бой тарихий аждодларимиз динига садоқат руҳида тарбияламоқчи бўлсак, аввало,  ёшлар онгида"Оммавий маданиятга қарши мафкуравий иммунитет"ни кучайтиришимиз керак. Маънавиятимизга зид бўлган салбий холатларга қарши, ижтимоий тармоқлар таъсири хақида маълумот беришди. Ислом динининг маънавий мохиятини утирибди. Сухбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишга муваффақ бўлишди. Ушбу учрашув ўқувчиларнинг маънавий етуклигини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз ва ишонамиз.