Андижон давлат техника институти академик лицейимизда“Одобли қиз — элга манзур” мавзусида давра суҳбати булиб утди. Тадбирнинг асосий мақсади ёш қизларимизни одоб-ахлоққа, инсонпарварликка, меҳр-оқибат ва иболи бўлишга чорлашдан иборат бўлди. Давра суҳбатида мутахассислар, ўқитувчилар ҳамда талабалар фаол иштирок этдилар. Суҳбат жараёнида қиз боланинг жамиятдаги ўрни, оиладаги масъулияти, миллий анъаналаримизга хос иболи ва одобли бўлиш хусусида фикрлар билдирилди. Қатнашчилар “одоб — инсоннинг кўзгуси” экани, ҳар бир қиз ўз ор-номуси ва гўзаллиги билан элга манзур бўлиши кераклиги ҳақида сўз юритдилар. Суҳбат сўнгида қизларга эзгу тилаклар билдирилиб, тадбир юксак руҳда якунланди.