Андижон машинасозлик академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 28-августдаги 3/15-4/1-7470 сон хатига асосан Оила ва хотин-қизла buр қўмитасининг 2024-йил 19-августдаги 02-01/1335-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида "Хон атлас" ҳафталиги доирасида " Либосларда Ватан жилоси " тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда академик лицейнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар. Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ёшлар орасида Ватан туйғуси, миллий қадриятларимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтиришга хизмат қилади. Ушбу кун барчага аъло кайфият бағишлади. Миллий қадриятларимиз унутилмас эканлигини, Ватан, ўзлигимиз, бой тарихга эга эканлигини намоён қилувчи бундай тадбирлар давом этади. Зеро, миллий либосларимиз миллат руҳи ифодасидир