Ҳурматли хамкасблар,опаларим-сингилларим,акаларим-укаларим ва дустларим, азиз устозлар! Барчангизни ҳалқимизнинг устозларга бўлган чексиз ҳурмати ва эътирофи намунаси сифатида кенг нишонланадиган 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни” байрами билан чин дилдан табриклайман. Устоз – энг азиз, энг қадрли, отадек улуғ ва ҳаёт йўлбошчиси сифтида ҳар бир инсон қалбидан чуқур жой олади. Унинг болалик туйғуларидан ҳақиқий ҳаёт сўқмоқларига еткалаб, баҳтли ҳаёт сари ундаган устозларига бўлган чексиз ҳурмати то умрининг оҳиригача қалб тўрида эъзозланади. Бир сўз билан айтганда ҳар бир инсон ўз устози олдида ҳар он таъзим қилишга ва унга ҳурмат кўрсатишга тайёрдир. Демак, Сиз ва биз дунёда энг баҳтли инсонлардан биримиз. Шундай экан, ушбу кун ҳар бирингизга тинчлик- омонлик, узоқ умр, оилавий ҳотиржамлик, тўкин дастурхон ва устоз учун энг катта бахт саналган шогирдлар камолини кўриш насиб этсин. Байрамингиз муборак бўлсин азиз ҳамкасблар!